“Насаф” аъзоси Одил Ҳамробеков бўйдоқлар сафини тарк этди
“Насаф” футбол клубининг иқтидорли футболчиси Одил Ҳамробеков 22 ёшида бўйдоқлар сафини тарк этди. Клуб матбуот хизматининг хабар беригича, ярим ҳимоячи Сарвиноз исмли қизга уйланди. Ёшлар бугун, 1 июль куни ўзларининг бахт оқшомини нишонлашди.
“Клубимиз раҳбарияти, футболчилари, мураббийлари ва барча ходимлари номидан, шунингдек клубимиз ишқибозлари номидан Одилжон ва Сарвинозхонлларни қувончли куни билан самимий табриклаймиз. Тилагимиз ёш Ҳамробековлар оиласи энг аҳил, энг бахтли ва серфарзанд оила бўлсин! Ёшларнинг бахтли ва узоқ ҳаёт кечириб, барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин деб, қоламиз!”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, бир неча кун аввал “Сўғдиёна” ҳужумчиси Шохрух Норхонов ҳам оила қургани ҳақида хабар берилганди.

Фикрлар