“Насаф” кўк, “Персеполис” қизил либосда ҳаракат қилади

Хабарингиз бор, ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 5-турида Қаршининг “Насаф” Эроннинг “Персеполис” жамоасини қабул қилади.

Бугун ҳар икки клуб вакиллари иштирокида ўйинолди тадбирлар ташкил этилди. Матбуот анжуманидан сўнг жамоа расмийлари эртанги ўйинда қайси формада майдонда ҳаракат қилишларини аниқлаштириб олишди. Унга кўра, “Насаф” кўк лисобда майдонга тушса, эронликлар қизил лисобда тўп суришади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур
“Насаф” (Қарши) – “Персеполис” (Эрон)

Ўйинни ФИФА ҳаками Али Абдулнаби бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради.

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)
Назоратчи: Лам Чи Хо (Гонконг)
Комиссар: Али Жаброил (Фаластин)

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти бугун соат 18:30да бошланади. “Персеполис” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 19:30да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам “Марказий” стадионда ўтказилади. Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Мазкур баҳс 2 апрел душанба куни “Марказий” стадионда соат 19:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!