
Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокидаги жангда тушунарсиз ҳолат юз берди
Нидерландия давлатида давом этаётган бокс бўйича "Эйндховен кубоги" баҳсларида бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртларимиз 100 фоизлик натижа билан ушбу босқичга етиб келишганди.
-70 кг вазнда бўлиб ўтган Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва қозоғистонлик Аблайхан Жуссупов ўртасидаги финал баҳси, қозоғистонлик боксчининг жароҳати туфайли биринчи раунддан сўнг давом этмади. Ҳакамларнинг тушунарсиз қарорлари сабабли жанг тўхтатилди ва биринчи раундда Аблайханнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди ҳамда ғолиблик Қозоғистон вакилига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Тўрабек Хабибуллаев ва Венгрия вакили Кисс Милан тўқнашуви кутиб турибди.
Comments