"Навбаҳор" Қримдаги сўнгги баҳсда ҳам ғалабага эришди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Қримда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мазкур йиғин доирасидаги сўнгги назорат баҳсини бугун Евпаториянинг “Евпатория” жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голга учрашувнинг 80-дақиқасида захирадан майдонга туширилган  Баҳодир Насимов муаллифлик қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ўйинда “лочинлар”  таркибида қуйидаги футболчилар майдонда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шаҳзод Шайманов, Иван Соловьёв, Абдужамол Исроилов, Азизбек Турғунбоев, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматхонов, Славко Лукич, Ғиёс Комилов, Ҳожиакбар Юнусов, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Баҳодир Насимов, Улуғбек Акназаров.

Шу тариқа Андрей Канчельскис шогирдлари Қримдаги барча ўртоқлик учрашувларида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача наманганликлар Қримда “Таврия” (Симферополь, 3:2) ва “Севастополь” (Севастополь) клубларини мағлубиятга учратишганди.

“Лочинлар”нинг Қримдаги ўқув-машғулот йиғини бугун ўз якунига етди. Наманганликлар эртага юртимизга қайтишади. Шундан сўнг, жамоа аъзоларига қисқа муддатли таътил берилади. Кейинги ўқув-машғулот йиғинини эса Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилади. Туркия йиғинини

6-17 февраль кунлари ўтказиш режалаштирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
mmn
31/01/2019 19:07
Бу жамолар Украинани 1 ёки 2-лигасиники эмасми ишқилиб...