Бугун Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Наманган шаҳридаги “Динамо” стадионида Шаҳрихоннинг “Шаҳрихон” жамоасига қарши назорат – синов учрашувини ўтказди. Мазкур ўйинда “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис кўрикдан ўтаётган бир қатор янги футболчиларни ҳам синаб кўрди. Учрашувда наманганликлар йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Навбаҳор” – “Шаҳрихон” – 4:1 (2:0)

11 январь. “Динамо” ўйингоҳи.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдураҳим Жабборов.

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.

Голлар: Александр Касьян, Зафар Тўраев, Аббос Ғуломов, Ойбек Мирзоҳидов – Усмон Алиев.

“Навбаҳор”: Мирзоҳид Маматханов, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Алишер Саматов, Иван Рогач, Абдужамол Исроилов, Улуғбек Акназаров, Зафар Тўраев, Шерзод Ҳакимов, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Исроилжон Обиджонов, Музаффар Абдуллаев, Ҳожиакбар Юнусов, Аббос Ғуломов, Ойбек Мирзоҳидов, Абдулазиз Нишонбоев, Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев, Мақсуд Маҳмудов.

“Навбаҳор” клуби навбатдаги ўртоқлик баҳсини 17 январь куни Про-лига вакили Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
А.Н.Т
11/01/2019 20:00
Омад навбахорга
&
Unviverse
11/01/2019 18:43
Foooy

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98