"Навбаҳор" яна "Бухоро"дан устун келди (видео)

Боиси,  мазкур жамоалар турнир жадвалида қўшни эдилар. Бундан ташқари, мазкур ўйиндан бироз олдин якунланган  “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувида дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилиб, бухороликларнинг ҳам кучли олтиликдан ўрин олишлари ҳал бўлганди. Шу сабабли, мазкур баҳс “олтин очколар”ни ҳал қилувчи ўйин эди. Шунга яраша учрашув кескин курашлар остида кечди ва унда наманганликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи даврада Бухорода ўтказилган баҳсда ҳам Илҳом Мўминжонов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Шу тариқа “Бухоро” жорий мавсумда иккинчи "Навбаҳор"га енгилди ва мазкур клуб билан ўзаро ўйинларда бирорта очкони қўлга кирита олмади. Бу кузда уларга қимматга тушиши мумкин.

Қуйида эса кечаги ўйин видеошарҳини томоша қилиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!