“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви чипталари 15 ва 20 мингдан сотилмоқда
Суперлига 26-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Мазкур ўйин учун чиқарилган чипталар бугун соат 14:00дан бошлаб, сотувга чиқади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мухлислар 4, 5, 6, 7, 8, 9, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-секторлар учун 15 минг, 2, 3, 10, 11, 12, 13, 20 ҳамда 21-секторлар учун 20 минг сўмдан чипта харид қилишлари мумкин.
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан олдин вилоятнинг таниқли хонандалари томошабинларга ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан завқ улашишади.
Чипталарни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ, “Чорсу” даҳаси, “Сардоба” бозорлари, шунингдек, “Испархон” Супермаркети ҳудудларидан харид қилиш мумкин. Чипталар миқдори чекланган.
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашуви 20 октябрь куни соат 16:00 да старт олади.

Фикрлар