“Навбаҳорчилар” ЖЧ-2018да қайси жамоага мухлислик қилишмоқда?

Хабарингиз бор, айни пайтда сайёрамизнинг энг улкан мамлакати Россияда футбол бўйича навбатдаги XXI жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

14 июнь куни старт олган мазкур мундиалнинг 1-тур ўйинлари ўз якунига етиб, 19 июндан 2-тур учра шувларига ҳам старт берилди. Pepsi Суперлигамизда ҳам ушбу ЖЧ муносабати билан танаффус юзага келди ва миллий чемпионатимизда тўп сурадиган футболчилар мазкур ЖЧ баҳсларидан баҳраманд бўлишмоқда. Улар қаторида жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мураббийлари ва футболчилари ҳам бор. Наманган – футболсеварлар вилояти ва ўз суюклиларининг ЖЧ-2018да қайси терма жамоаларга мухлислик қилишлари кўпчилик мухлислар учун қизиқ. Шуни инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор” клуби ва унинг қошидаги жамоаларнинг мураббийлари ҳамда футболчиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Россияда ўтказилаётган ЖЧ-2018 мусобақасида қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз?

Сизнингча, қайси юрт термаси жаҳон чемпиони бўлади?

Жавоблар эса қуйидагича бўлди.

Мураббийлар

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” клуби бош мураббийи):

Россияда ўтказилаётган ЖЧ-2018 турнирида Бельгия терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Бельгияликларга мухлислик қилгандан кейин албатта, ушбу мамлакат вакиллари жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишади, деган умиддаман.

Шуҳрат Қорабоев (“Навбаҳор” ёшлар жамоаси бош мураббийи):

Россияда бўлиб ўтаётган мундиалда биратўла 4та терма жамоа – Бразилия, Испания, Германия ва Франция терма жамоаларига мухлислик қиляпман. 

ЖЧ-2018 мусобақаси қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой тарзда кечаётганлигидан қайси терма жамоанинг чемпион бўлишини тахмин қилиш ҳам қийин. Менимча, бразилияликлар жаҳон кубогини 6-марта бошлари узра кўтаришса керак.

Ғофур Самиев (“Навбаҳор” футзал жамоаси бош мураббийи):

ЖЧ-2018да Россия ва Дания терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Тахминимча, данияликлар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишади.

Карима Юлдашева (“Навбаҳор” аёллар жамоаси бош мураббийи):

Россияда ўтказилаётган мундиалда Аргентина терма жамоасига мухлислик қиляпман.

ЖЧ-2018 аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси учун сўнгги имконият. Шундай экан, Месси бу сафар ўз имкониятини кўкка совурмасдан, фойдаланишга интилади. Демак, тахминимча, Аргентина термаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритади.

Аъзам Ражаббаев (“Навбаҳор- U-18”  жамоаси бош мураббийи):

ЖЧ-2018да Испания терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Испанияликларга мухлислик қилганимдан кейин, албатта, ушбу юрт вакилларининг чемпион бўлишларига умид қилишим ўз-ўзидан тушунарли.

Ботирали Эргашев (“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони):

Россияда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасига мухлислик қиляман.

Тўғри, гермаияликлар бу сафарги мундиални омадсиз бошлаб, мексикаликлардан мағлубиятга учрашди (0:1). Шундай бўлса-да, мазкур юрт вакилларининг ўз чемпионлик унвонларини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдираман.                  

Акбар Тўраев (“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони):

ЖЧ-2018да Бразилия терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Жаҳон чемпионлигига Бразилия, Аргентина ва Испания терма жамоалари асосий номзод. Ушбу жамоалардан бири жаҳон кубогини боши узра баланд кўтаради.

Жаҳонгир Меҳмонов (“Навбаҳор” жамоаси ҳимоячиси):

Россияда ўтказилаётган мундиалда Англия терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Тахминимча, Германия ва Бразилия термаларидан бири жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиши мумкин.

Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор” жамоаси ҳимоячиси):

ЖЧ-2018да Франция терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Францияликларга мухлислик қилганимдан кейин албатта, ушбу юрт вакилларининг жаҳон чемпиони бўлишларига умид қиламан.

Дилшод Жабборов (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):

Айни пайтда Россияда ўтказилаётган мундиалда Аргентина терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Менимча, албатта, аргентиналиклар жаҳон чемпиони бўлишади.

Остон Ўрунов (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):

ЖЧ-2018да Португалия терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Ўз-ўзидан португалияликларнинг жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишларига умид қиламан.

Аюбхон Номонов (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):

Бу йилги мундиалда Франция терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Албатта, францияликларга мухлис бўлганимдан кейин, шу юрт термасининг жаҳон чемпиони бўлишига умид қиламан.

Илҳом Бойдедаев (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):

Бу сафарги ЖЧда Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қиляпман. 

Тахминимча, бразилияликлар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишади.

Мирзоҳид Ғофуров (“Навбаҳор” жамоси ярим ҳимоячиси)

Россияда ўтказилаётган мундиалда Испания ва Аргентина терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Тахминимча, аргентиналиклар жаҳон чемпионлигини қўлга киритишади.

Аъзам Алиев (“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси):

Мазкур ЖЧда Аргентина терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Албатта, аргентиналикларнинг жаҳон кубогини бошлари узра кўтаришларига умид қиламан.

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси):

Айни пайтда Россияда ўтказилаётган мундиалда Испания ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қиляпман.

Тахминимча, испанияликлар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишади.

Сардор Сулаймонов (“Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси):

Ушбу ЖЧ-2018да Бразилия терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Ўз-ўзидан тушунарлики, бразилияликларнинг жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритишларига умид қиламан.

Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси ҳужумчиси):

ЖЧ-2018да Аргентина терма жамоасига мухлислик қиляпман.

Жаҳон чемпионлигига Германия, Испания, Бразилия ва Аргентина термалари номзод. Тахминимча, ушбу юрт вакилларидан бири жаҳон кубогини боши узра кўтаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!