“Нефтчи” – АГМК. Ашурматов шогирдлари Фарғонадаги муваффақиятини қайтара оладими?

Қуйида эса мазкур қарама-қаршилик превьюси билан танишиш имконига эгасиз.

“Нефтчи” ва АГМК (“Олмалиқ”, ОТМК) Суперлига (собиқ Олий лига)да 23 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинларнинг 12 тасида фарғоналиклар ғолиб бўлган  бўлса, 5 та дуранг билан ниҳоясига етган. “Олмалиқ” ҳисобида эса 6 та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда АГМК дарвозасига 42 та тўп киритган, олмалиқликлар эса “Нефтчи” дарвозасига 27 та гол урган. Олмалиқликлар ўзаро ўйинларда 26 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 38 очкони қўлга киритган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалаба ҳақида гап кетганида "Нефтчи"да бу кўрсаткич 4:0 ни (2013), АГМКда эса 3:0 ни ташкил этади.

Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги саккиз ўйин натижаси қуйидагича якунланган:

05.4.2018 “Нефтчи” – АГМК 1:3

29.04.2017 “Нефтчи” – “Олмалиқ” 1:1

24.09.2016 "Нефтчи" – "Олмалиқ" 3:1

07.06.2015 "Нефтчи" – "Олмалиқ" 3:1

16.05.2014 "Нефтчи" – "Олмалиқ" 2:1

14.09.2013 "Нефтчи" – "Олмалиқ" 4:0

21.11.2012 "Нефтчи" – "Олмалиқ" 4:2

05.11.2011 “Нефтчи” – “Олмалиқ” 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: АГМК сўнгги икки йил ичида Фарғонадан очко билан қайтмоқда. Ўтган мавсум жамоа “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, бу мавсум “кончилар” Баҳром Ҳайдаров шогирдларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишга эришган эдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!