Неймар унга "Реал"га ўтиши ҳақида савол берган журналист билан гаплашишдан бош тортди

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар кеча бўлиб ўтган “Селтик”га (7:1) қарши ўйиндан сўнг ўзининг “Реал”га ўтиши борасидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Гап шундаки, учрашув якунланганидан сўнг бразилиялик футболчи журналистлар билан мулоқотда бўлди, бироқ, “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида берилган саволдан сўнг у суҳбатни тўхтатди.

“Жин урсин, муҳокама қилиш учун сизларда бошқа гап йўқми?”, - дейди Неймар.

Бундан олдинроқ эса журналистлар Неймарга ПСЖ ҳудди Германия 7:1 ҳисобида Бразилияни таслим қилгандек ғалаба қозонгани ҳақида савол беришди.

“Мана, яна ўша кунни эслатяпсиз. Сиз олға интилинг, давом этинг, бир жойда тўхтаб қолманг”, - дейди 25 ёшли бразилиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!