Ҳиндистоннинг Нави Мумбай шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова иштирок этмоқда.
Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада тажрибали теннисчимиз Нигина қирғизистонлик Ксения Улкан билан ҳиндистонлик Наташа Палха ва япониялик Нахо Сатога қарши кортга чиқди.
Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Нигина ва Ксения 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди
Фикрлар