Нигина Абдураимова ўз ишини аъло даражада бажарди

Фарғонада хотин-қизлар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказила турнирида Нигина Абдураимова иккинчи даврага йўл олди.
 
Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли теннисчиси бўлган Н.Абдураимова ёш спортчимиз Насиба Эсполовани 6:1, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Шу тариқа Нигина мусобақанинг чорак финалига чиқиши учун беларуслик Садафмох Толибовага қарши рақобатлашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!