Nike "Барселона"дан Коутиньонинг кўпроқ ўйнашини талаб қилмоқда

Nike компанияси “Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальвердега босим ўтказмоқда, дея хабар беради Okdiario нашри. Манбада ёзилишича, спорт экипировкаларини ишлаб чиқарувчи ташкилот Филиппе Коутиньонинг каталон клубида имкон борича кўпроқ ўйин ўтказишини талаб қилмоқда.

Коутиньо кўрсатилгандек ўйин намойиш этади. Бу брендлар саволи. Nike “Барселона”га ҳомийлик қилади ва йилига 100 миллион евро тўлайди.

Коутиньо Жерар Пике ва Серхио Бускетс билан каталон клубида Nike компаниясининг топ-футболчиларидир ва ҳомийлар уларнинг захирада ўтирмай кўпроқ ўйнашини истамоқда, – дейди Okdiario нашри муҳаррири Инда.

Бразилиялик футболчи “Барселона”га “Ливерпуль”га 2018 йил январ ойида 135 миллион евро эвазига ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!