Нўъмон Ҳасанов: Қийин аҳволга тушиб қолдик

"Бугунги мағлубиятдан кейин оғир вазиятга тушиб қолдик. Ҳозир ушбу вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Ҳар доим мағлубиятда бош мураббий айбдор бўлган. Барча айбни ўз зиммамга оламан.

Шогирдларим қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун омад ҳам биздан юз угирди. Тўп дарвозага киришни истамаса қийин экан. Олдинда яна олтита ўйин бор. Қолган баҳсларда мураккаб вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

“Сўғдиёна”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!