Нурмагомедов ва Макгрегор реванш жанг шартлари маълум қилинди
UFC президенти Дана Уайт сўзларига кўра, россиялик чемпион Хабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги реванш жанг бўлиши ҳақиқатдан узоқ эмас.
– Мен буни “ҳеч қачон” демаган бўлардим, аммо ҳозир эмас. Нурмагомедовнинг дисквалификацияси бор. Ўйлайманки, бундан олдин Хабиб Тони Фергюсон билан учрашиши керак. Конор эса “Ковбой” (Дональд Серроне) билан урушсин. Агар уларнинг ҳар иккиси ҳам ғалаба қозонса, биз реванш ташкил қиламиз, – дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, бу спортчиларнинг биринчи тўқнашуви 2018 йил 6 октябр куни Лас-Вегасдаги “T-Mobile Arena”сида бўлиб ўтган ва ўшанда Нурмагомедов тўртинчи раундда рақибини оғритувчи усул билан нокаутга учратган эди. Жангдан сўнг бўлган муштлашув сабаб бу икки жангчи дисквалификация муддатини ўташларига тўғри келади.
Фикрлар