Нью-Хейвенда Симона Халепни тўрт йилдан буён кутишмоқда

«Ролан Гаррос - 2018» турнирининг ғолибаси руминиялик Симона Халепга Нью-Хейвенда ўтадиган халқаро турнирга "wild card" беришди.

«Премьер» туркумига кирувчи мазкур мусобақа август ойининг учинчи хафтасида бўлиб ўтади. Бу эса кўплаб теннисчилар учун "US Open" турнирига тайёргарлик кўришларига жуда қулайдир.

26 ёшли Симона ушбу турнирда учинчи учинчи маротаба қатнашмоқда. У 2013 йилги мазкур мусобақада бош совринни қўлга киритган. Халеп сўнгги бора мусобақада 2014 йили иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!