“Нью-Йорк Сити” Давид Вильянинг жамоани тарк этишини тасдиқлади

“Нью-Йорк Сити” ҳужумчиси Давид Вилья йил охирида жамоани тарк этади. Томонлар ўзаро келишувга кўра, уни узайтирмасликка қарор қилишган. Шартнома шу йилнинг 31 декабрига қадар тузилган.

Вилья “Спортинг” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий таркибда 2000-2003 йилларда тўп сурган. Кейин “Сарагоса”га ўтган. 2005 йилда “Валенсия”га ўтиб, беш йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. 2010 йилда эса “Барселона” уни харид қилади. Уч йилдан сўнг 2013/14 мавсумни “Атлетико”да ўтказиб, океанортига йўл олади.

2014 йили Вилья “Мельбурн Сити”да ижара асосида бир қанча ўйинларда тўп суради, кейин яна Америка клубига қайтади.

Вилья фаолиятида уч марта Испания чемпиони, 1 марта ЕЧЛ ва бир мартадан Испания терма жамоаси билан Европа чемпионати ва жаҳон чемпионатида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!