ОЧЛ-2018: Бугун “Насаф” Қаршида “Персеполис” билан ўйнайди

CHERY AUTO

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион бугун яна бир катта футболга мезбонлик қилади. ОЧЛ-2018нинг 5-тур доирасидаги учрашувда “Насаф” Эроннинг “Персеполис” жамоасига қарши майдонга тушади.

Tecno

Мазкур учрашувни ФИФА ҳаками Али Абдулнаби бошчилигидаги баҳрайнлик ҳакамлар бошқаради. Қанотларда унинг ҳамюртлари Муҳаммад Салмон ва Абдулла Алравоийми ёрдам беришади. Исмоил Ҳабиб Али эса захира ҳаками сифатида ишлайди. Ҳакамлар ишини Гонконглик Лам Чи Хо назорат қилади. Учрашув комиссари Али Жаброил, Фаластиндан.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 5-тур

“Насаф” (Қарши) – “Персеполис” (Эрон)

02.04.2018. “Марказий” стадион. 19:30

Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн)

Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)

Назоратчи: Лам Чи Хо (Гонконг)

Комиссар: Али Жаброил (Фаластин).

Бугунги учрашув ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим саналади. Айниқса “аждарлар” учун. Беллашувдаги ғалаба гуруҳ босқичидаги имкониятини оширади. Рақиб жуда кучли. Улар деярли мамлакат чемпионлигини ҳал қилиб, бор кучларини ОЧЛга қаратишган. Аммо “Насаф” баҳсни ўз майдонида ўтказади. “Марказий”га ташриф буюрган клубнинг минглаб ишқибозлари футболчиларга далда бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!