ОЧЛ. Коваленко бошқарган ўйинда финалчи номи маълум бўлди
Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. 17-дақиқада Бағдод Буниджа ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида Сиамак Немати мувозанатни тиклади.
Қатарда ўтган дастлабки учрашувда форслар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар ва икки ўйин натижасига кўра, айнан "Персеполис" финал йўлланмасига эга чиқди.
Қайд этиш доиз, мазкур қарама-қаршиликни Валентин Коваленко бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Бранко Иванович шогирдларининг ҳал қилувчи ўйиндаги рақиби эса эртага аниқланади.
Фикрлар