ЎФА Ҳакамлар бошқармаси томонидан академия тарбияланувчилари учун семинар ташкил қилинди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан “Бунёдкор” академияси тарбияланувчилари учун футбол қоидалари бўйича семинар ташкил қилинди, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 

12 ёшли болаларга ЎФА инструктори Александр Попов футболнинг асосий қоидалари, қоидаларга сўнгги йилларда киритилган ўзгаришлар бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Семинар давомида етук футболчи бўлишни мақсад қилган ҳар бир болакай нафақат футболни яхши ўйнаши, балки футболдаги барча қоидалар, катта-кичик деталларни яхши ўзлаштириши зарурлиги таъкидланди.

Семинар давомида академия тарбияланувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ҳамда тегишли жавоблар олишди.

Шунингдек, амалий машғулотлар орқали уларнинг футбол қоидалари бўйича билимлари мустаҳкамланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!