Россиянинг "Краснодар" клуби собиқ футболчиси, эндиликда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" жамоаси аъзосига айланган Одил Аҳмедовнинг фикрича унинг Хитой чемпионатида ўйнаши профессионал фаолиятига асло таъсир ўтказмайди.
"Менга нафақат Хитой чемпионатидан, балки, Европанинг бир нечта чемпионатларидан ҳам таклифлар бўлганди. Аммо мен айнан "Краснодар" учун фойдалироқ бўлган мана шу таклифни қабул қилишга қарор қилдим. Хитой чемпионатига ўтишим бу орқага ташланган қадам деб билмайман. Чунки, ҳозир бу чемпионатда дунёнинг энг кучли футболчилари тўп суришмоқда. Уларни эса энг кучли мураббийлар шуғиллантиришмоқда. Шартнома имзолашимдан аввал Виллаш-Боаш билан гаплашдим. У менга режалари ва мени жамоадаги  вазифам нималардан иборат эканлигини айтди. Шундан сўнг мен бу таклифни қабул қилдим", - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98