Оқгул Омонмуродова Францияда кортга чиқади

Франциянинг Пуатье шаҳрида Халқаро теннис федерацияиси – ITF томонидан хотин-қизлар ўртасида теннис турнири ўтказилмқода.
 
Соврин жамғармаси 80,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Оқгул Омонмуродова жуфтик баҳсларида латвиялик Диана Марцинкевич билан иштирок этади.
 
Оқгул ва Диана тандеми илк учрашувни россиялик Анна Блинкова ҳамда Александра Пановага қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!