Ўртоқлик ўйини. Неймар ва Фирминонинг голлари Бразилияга Хорватия устидан ғалаба олиб келди

Ҳозиргина Бразилия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўз ниҳоясига етди.

Ливерпуль шаҳридаги “Энфилд” стадионида кечган беллашувда “пентакампэонлар” 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Неймар ҳамда Роберто Фирминолар муаллифлик қилишди.

Ўртоқлик ўйини

Бразилия – Хорватия 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 69 Неймар, 2:0 – 90 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 60), Данило, Миранда (Маркиньос, 65), Фернандиньо (Неймар, 46), Каземиро, Виллиан (Фред, 82), Паулиньо, Коутиньо (Тайсон, 82),Габриэл Жезус (Фирмино, 60).

Хорватия – Субашич, Ловрен, Вида, Врсалько (Едвай, 87), Чорлука (Чалета-Цар, 52), Модрич (Ковачич, 58), Ракитич (Брадарич, 83), Перишич, Бадель (Брозович, 61), Ребич (Пьяца, 64),Крамарич.

Огоҳлантиришлар: Крамарич (13), Перишич (38), Фернандиньо (40), Ракитич (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!