Осиё Кубоги-2019да яна Равшан Эрматов Ўзбекистон номидан юришни давом эттиради. У чорак финал учрашувида ишлайди

24 январдан бошлаб Осиё Кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади. Чорак финалдан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ишлайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎФа матбуот хизмати хабар берди.

Осиё Кубогининг шу босқичидан бошлаб VAR тизими амалда қўлланилиши аввал маълум қилинганди. Равшан Эрматов Хитой - Эрон учрашувига видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида тайинланган. Ўйинни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!