Осиё кубоги – 2019. Бугун 12 терма расмий машғулотларга киришади
Бўлажак турнир олдидан бир қатор жамоалар аллақачон ўйин олди расмий машғулотларини бошлаб юборишган.
Австралия, Филиппин ва Иордания терма жамоалари ОАВ учун тўлалигича очиқ бўлган машғулотлар ўтказмоқда. Шунингдек бугундан Эрон ва Ҳиндистон термалари ҳам кунига икки маротабадан машғулот ўтказишни бошлайди.
Қолган жамоаларнинг машғулотлари ОАВ учун дастлабки 15 дақиқаси очиқ бўлади. Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳали расмий машғулотларни бошлагани йўқ.
Қуйида бугун расмий машғулот ўтказадиган жамоалар билан таништирамиз.
А гуруҳи
Ҳиндистон (Абу Даби)
Таиланд (Абу Даби)
БАА (Абу Даби)
Б гуруҳи
Иордания (Ал Аин)
Австралия (Ал Аин)
Сурия (Шаржа)
Фаластин (Шаржа)
C гуруҳи
Хитой (Абу Даби)
Жанубий Корея (Дубай)
Филиппин (Дубай)
Қирғизистон (Ал Аин)
Д гуруҳи
Эрон (Абу Даби)
Фикрлар