Осиё кубоги – 2019. Танишинг, Ҳиндистон терма жамоаси

Қитъамизнинг йирик мусобақаси олдидан SPORTS.uz интернет ахборот портали Осиё кубогида иштирок этувчи терма жамоалар билан таништиришда давом этади. 

Ҳиндистон футболи қитъамизда у қадар ката нуфузга эга эмас, аммо улар ҳам мазкур мусобақага шунчаки 3 та ўйин ўтказиб кетиш учун келишмаслиги аниқ. Бугунги мақоламиз эса айнан “сариқ қитъа”даги энг катта мамлакатлардан бири – Ҳиндистон ҳақида бўлади.

Без названия (1)

Мазкур давлатда спортнинг футбол тури уч ёки тўртинчи ўринда туради. Крикет ва чим устида хоккей ўйинлари ҳиндларнинг жону дили саналади. Хаттоки гройссмейстер – Вишванатан Ананднинг бир ўзининг мухлиси футбол мухлисларидан кўпроқ бўлса ажаб эмас. Ҳиндлар ўлкасида футболни ривожлантириш учун икки бор ҳаракат қилиб кўрилган, аммо ҳар икки сафар бу уринишлар муваффақиятсизликка учраган. Балки, бунинг асосий сабаби реформаторларнинг ҳинд эмас, чет элликлар қилгани бўлса керак. Зеро бу стратегияларнинг бири инглиз, бири эса ирландиялик тадбиркор томонидан ишлаб чиқилган эди.

Шундай урунишларнинг сўнггиси 2013 йилда амалга оширилган эди. Ўшанда инглиз сармояси ёрдамида Ҳиндистонда ҳам МЛС сингари лига – Суперлига ташкил қилиш режалаштирилган эди. Аммо бу лига мамлакатда у қадар ривож топа олмади. Жавоҳарлал Неру номидаги кубокда фақатгина “АТК” ва “Ченнайн” жамоалари ғолиб чиқиши. Суперлиганинг тубсизликка чўкишига сабаб, у билан бир вақтда И Лиганинг ҳам давом эттирилганлиги бўлди. Айнан мазкур турнирда дастлабки уч ўринни олган жамоагина ОФК тасарруфидаги турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритар эди.

Шундай бўлсада, мана шу 4 йил давомида Ҳиндистонга Фредди Юнгберг, Робер Пирес, Алекс дел Перо, Давид Трезеге, Марко Матератстси, Алессандро Неста, Ён-Арне Рисе, Девид Жеймс, Микаэл Силвестр, Лусио, Николья Анелька ва Роберто Карлос сингари юлдуз футболчилар ташриф буюриб, маҳаллий мухлисларга олам-олам қувонч улашди.

Хўш, Ҳиндистон терма жамоасичи Ҳиндлар бир марта ЖЧга чиқишган. У ҳам ўтган асрнинг 50 йилларига тўғри келади, аммо футболни ялангоёқ ўйнаб бўлмаслиги сабаб, Ҳиндистон терма жамоаси мундиалда иштирок этмайди. Бутса муаммоси 1956 йилда ҳал этилади ва ўша йили жамоа олимпиадада иштирок этиб, якунда 4-ўринни қўлга киритади. Улар ўша мусобақада фақат бир бор ғалаба қозонишган холос, Венгрия термаси илк раундда Ҳиндистонга қарши ўйнашдан бош тортган эди.

Ҳиндистон – Жанубий Осиёдаги “кичик мусобақалар”нинг фаворити ва кўп карра ғолиби саналади. Шундай бўлсада, “кўк йўлбарслар” ўзларининг илк Осиё кубогидаёқ кумуш медалларга эга чиққан эди. Тўғри, Исроилда ўтган мусобақага Покистон ва Эрон термасининг бормагани бунда алоҳида аҳамият касб этган эди. Арабларсиз Осиё кубоги эса бироз ғалати бўлади. Камига турнирдаги қоидалар ҳам ғалатилиги билан эсда қоларли бўлган – 80 дақиқа ўйин, ҳакамсиз ўйинлар. Кейинги иштирок – 1983 ва 2011 йиллардаги иштирок эса жуда ҳам омадсиз чиққан. Дастлабкисида 0 очко ва 0 та гол билан мусобақани якунлаган бўлишса, Қатардаги мусобақада Сунил Четрининг икки голи “овунчоқ” бўлган эди.

Без названия

Ҳозирда Ҳиндистон терма жамоасини англиялик Стефан Константин бошқармоқда. Асли келиб чиқиши афғон-фаластинлик бўлган Константин 15 ёшидаёқ жиддий жароҳатга йўлиқади. 26 ёшида эса хаттоки ногирон бўлиб қолиши ҳам мумкин эди, бироқ ўзининг тиришқоқлиги ва матонати билан бугунги даражага етишди. Унинг фаолиятига назар ташлар эканмиз, асосан Осиёдаги кучсиз терма жамоаларда иш олиб борганлигини кўришимиз мумкин бўлади.

Ҳиндистон БААда ўтадиган қитъа биринчлиги учун ўз олдига у қадар жиддий мақсад қўймаган. Улар 2026 йилги мундиал саралашига қадар мамлакат футболини ривожлантиришни ўз олдиларига асосий мақсад қилиб олишган.

Ҳиндистон миллий терма жамоаси

ФИФА рейтингидаги ўрни – 97

Илк учрашуви (мустақилликка эришгунига қадар): Австралия – Ҳиндистон 5:3 (1938 йил 3 сентябр, Сидней)

Илк учрашуви (мустақил бўлганидан сўнг): Ҳиндистон – Франция 1:2 (1948 йил 31 июль, Лондон)

Энг йирик ғалабаси: Австралия – Ҳиндистон 1:7 (1956 йил 12 декабрь, Сидней), Ҳиндистон – Камбоджа 6:0 (2007 йил 17 август, Ню Деҳли)

Энг йирик мағлубияти: Югославия – Ҳиндистон 10:1 (1952 йил 15 июль, Хельсинки)

Осиё кубогидаги иштироки: 3 марта (1964, 1983, 2011)

Энг яхши натижаси: 2-ўрин (1964)

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Сунил Четри (103 ўйин)

Энг кўп гол киритган футболчи: Сунил Четри (65 гол).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!