Осиё кубоги-2019. Эрон Яман дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди

"Муҳаммад Бин Зайед" стадионида кечган учрашувда форслар рақиблари дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритиб, йирик ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Меҳди Тареми (2 та), Сердар Азмун ва Саман Годдослар муаллифлик қилишди. Яна бир голни эса яманлик Сауд Ал Совади ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!