Осиё ўйинлари. Азиз Асимов Индонезия - Гонконг учрашувини бошқарадиган бўлди

  • 20 Aug 10:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақалари давом этмоқда. Футбол бўйича мусобақаларни бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинларга тайинландилар. Азиз Асимов Индонезия - Гонконг учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир юртдошимиз Руслан Серазетдинов ёрдам беради.

Анна Сидорова эса Гонконг - Шимолий Корея аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради.Яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова унга қанотда ёрдам беради. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!