Осиё ўйинлари: Эртага қайси боксчиларимиз жанг қилишади?
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида кўпчилик учун қизиқарли йўналишлар қаторида боксни ҳам ажратиб ўтишимиз мумкин. Бироз аввал мусобақанинг бокс беллашувларига қуръа ташланди.
Унга кўра, эртанги жангларда икки нафар вакилларимиз саралаш баҳсларида иштирок этишади. -69 кг вазн тоифасида Бобо-Усмон Ботуров илк босқичда мўғилистонлик Отганбаяр Бямба-Эрдене билан куч синашса, қизларимиздан Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) медаллар учун курашда дастлаб Хитой Таипейи вакили Хсиаовен Хуангни мағлуб этиши талаб этилади.
Бокс регламентига кўра, 24-25 август кунлари барча вазн тоифаларида саралаш босқичлари ўтказилади. Юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи бошқа барча боксчиларимиз кейинги даврадан баҳсларга киришади. Уларнинг рақиби ушбу саралаш босқичидаги натижаларга қараб аниқланади.
Фикрлар