Осиё ўйинларида оғир атлетика беллашувлари қайси вазн тоифаларида бўлиб ўтади?
Тобора яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари кўплаб спорт мухлслари ва жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Беллашувлар дастурига киритилган бир қатор спорт турларида янгиликлар бўлиб, улардан бири оғир атлетика дастурида.
Пойтахтимизда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан аввал Халқаро оғир атлетика федерацияси ўтказган семинарга кўра, ушбу спорт турида янги вазн тоифалари жорий этилади ва Олимпия ўдйинлари, Осиё ўйинлари каби йирик спорт мусобақалари учун ҳам вазн бирликлари танлаб олинган эди.
Унга кўра, бўлажак Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида қуйидаги вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтади: 61, 67, 73, 81, 96, 109 ва +109. Аёллар тоифасидаги вазнлар эса қуйидагича кўриниш олди: 49, 55, 59, 64, 76, 87 ва +87.
Фикрлар