Осиёнинг бўлажак юлдузи ёхуд 18 ёшли ироқлик футболчи Европа клублари диққат марказида

БААда бўлиб ўтаётган Осиё кубогида ёрқин ўйинлар намойиш этган ироқлик ҳужумчи Моҳанад Алига Европа ва яқин шарқ клубларидан қатор таклифлар келиб тушди. Аммо, футболчининг яқинлари айтишича Алининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Ал-Шорта” клуби уни қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

m1

Гап шундаки Ироқ терма жамоаси сафида Осиё кубогида 2та гол уришга эришган 18 ёшли ҳужумчининг полициячилар клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Шу боис унинг жорий қишки трансферлар даврида “Ал-Шорта”дан кетиш режаси амалга ошмаслиги мумкин. Эътиборлиси, хориж клублари ёш иқтидор эгаси учун 1 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, бу ҳам жамоа раҳбариятини қизиқтирмаяпти. Шу билан бирга агар “Ал-Шорта” Моҳанад Алини қўйиб юборишни ва бунинг эвазига ўз нархини эълон қилса, хориж клублари янада кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр.

Маълумотларга қараганда Туркиянинг “Галатасарой” клуби Али учун 1 млн евро таклиф қилмоқда. Таъкидлаш керакки, турк клуби кейинроқ ушбу маблағни 2 млн еврога кўтарган.

m2

Шунингдек БААнинг “Ал-Айн” клуби 800 минг евро таклиф қилмоқда. Улар шунингдек футболчининг келажакдаги ҳар қандай трансферидан “Ал-Шорта”га 20%  бонус ҳам ваъда қилишган. Бундан ташқари, “Ал-Айн” раҳбарияти “Ал-Шорта”нинг БААда ўтказадиган йиғини учун барча тўловларни қоплашини ҳам айтган.

Моҳанад Алига шунингдек Даниянинг “Митьюлланд” ҳамда Бельгиянинг “Генк” клублари 700 000 евродан таклиф қилишмоқда. Чехиянинг “Славия Прага” клуби эса 600 000 евро тўлашга тайёр.

m3

Эътиборлиси, Алига Италия А Серияси вакили ҳисобланган “Кальяри” клубидан жиддий таклиф бўлмоқда. Сардиняликлар 18 ёшли футболчи учун умумий ҳисобда 1 млн евро тўлашга тайёр. Унга кўра ушбу маблағнинг 500 минг евроси футболчи трансфери амалга оширилгач тўлаб берилади. Қолгани эса босқичма-босқич бериб борилади. Бунинг учун, Али Ироқ терма жамоаси сафида яна 5та ўйинда камида 45 дақиқа майдонга тушиши керак (100 минг), “Кальяри” сафида ҳам камида худди шундай 5та ўйин ўтказиши керак (100 минг), Ироқ терма жамоаси сафида расмий ўйинларда 3та гол уриши керак (100 минг), “Кальяри” сафида ҳам расмий ўйинларда 3та гол уриши керак. Шунингдек, агар “Кальяри” Алини бошқа жамоага сотган тақдирда “Ал-Шорта” яна қўшимча 100 минг еврога эга бўлади.

Бундан ташқари Туркиянинг “Фенербахче” клуби ҳам Алига қизиқиш билдирмоқда. Гарчи ушбу жамоа ҳали расмий таклиф билан мурожаат қилмаган бўлсада, бу борада курашда иштирок этмоқчи.

iraq2

Ироқ футболининг бўлажак юлдузига шунингдек Қатар гранди “Ал-Духаил” ҳамда Миср гранди “Ал-Ахли” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, “Ал-Шорта” айни дамда 12та турдан сўнг Ироқ премьер-лигасида 30 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Моҳанад Али ушбу жамоа шарафини 2013 йилнинг сентябридан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 46та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998934076707
27/01/2019 13:26
Пахтакор олсин. Пул булса.
&
Лео Месси
27/01/2019 12:53
Қачон бизданам шунақа футболчилар чиқаркин а)))
&
user
27/01/2019 12:37
2-3 mln taklif qilishsin natijalari yaxshiku