Ўсмирлар Олимпия ўйинлари. Дзюдочимиз олтин медални қўлга киритди

Мусобақанинг тўртинчи кунига келиб Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки олтин медални қўлга киритди.

Дзюдо бўйича микс баҳсларида ҳамюртимиз Жайҳунбек Назаров Хорватия, Белорусь, Италия, Мексика, Венесуэла ва Хитой Тайпейи вакиллари билан битта жамоада ҳаракат қилди. «Beijing» жамоаси номидан иштирок этган спортчилар финалгача етиб боришди ва ғалаба қозонишди. Ушбу мамлакат спортчилари олтин медалга сазовор бўлдилар.

Ҳамюртимиз финалда испаниялик Хавиер Пенани мағлуб этди. У яккалик баҳсларида чорак финалда айнан унга имкониятни бой берганди. Демак, микс баҳсларида у ўзига хос реванш олди.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида Улуғбек Рашитов (таэквондо, кумуш) ва Нилуфар Ермагамбетова (дзюдо, бронза) терма жамоамиз ҳисобига медаллар қўшиб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!