От спорти. Мамлакатимизда конкур бўйича Жаҳон кубоги саралаш босқичи старт олмоқда

 

27-29 апрель кунлари Тошкент вилоятидаги «Аллюр» от спорти базасида конкур бўйича Жаҳон кубогининг I саралаш босқичи баҳслари ўтказилади.

Эртага, 27 апрель куни мусобақа бошланиши олдидан матбуот анжумани ташкил қилинади. Соат 11:00дан сўнг беллашувларга старт берилади. 28 апрель куни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Баҳсларда Қирғизистон ва Қозоғистондан ташриф буюрадиган чавандозлар ҳам ўз омадларини синаб кўрадилар. Умумий қатнашчилар сони эса 100га яқин бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!