Ўз позицияларида дунёнинг энг қиммат футболчилари (рамзий терма жамоа)

Хабарингиз бор Европада ёзги трансферлар деразаси ҳали ёпилмади. Бироқ, шунга қарамай жорий ёз мухлислар қимматбаҳо трансферларга гувоҳ бўлиб улгуришди.

Қуйида ўз позициясида дунёнинг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз:

Дарвозабон - АЛИССОН ("Ливерпуль")

Қаердан: "Рома"

Қаерга: "Ливерпуль"

Қачон: 2018 йил, ёз

Қанчага: 62,5 миллион евро

Ўнг қанот ҳимоячиси - КАЙЛ УОКЕР ("Манчестер Сити")

Қаердан: "Тоттенхэм"

Қаерга: "Манчестер Сити"

Қачон: 2017 йил, ёз

Қанчага: 52,7 миллион евро

Марказий ҳимоячи - ВИРЖИЛ ВАН ДЕЙК ("Ливерпуль")

Қаердан: "Саутгемптон"

Қаерга: "Ливерпуль"

Қачон: 2018 йил, қиш

Қанчага: 78,8 миллион евро

Марказий ҳимоячи - ЖОН СТОУНЗ ("Манчестер Сити")

Қаердан: "Эвертон"

Қаерга: "Манчестер Сити"

Қачон: 2016 йил, ёз

Қанчага: 55,6 миллион евро

Чап қанот ҳимоячиси - БЕНЖАМЕН МЕНДИ ("Манчестер Сити")

Қаердан: "Монако"

Қаерга: "Манчестер Сити"

Қаочон: 2017 йил, ёз

Қанчага: 57,5 миллион евро

Ярим ҳимоячи - ПОЛЬ ПОГБА ("Манчестер Юнайтед")

Қаердан: "Ювентус"

Қаерга: "Манчестер Юнайтед"

Қачон: 2016 йил, ёз

Қанчага: 105 миллион евро

Ярим ҳимоячи - ХАМЕС РОДРИГЕС ("Бавария")

Қаердан: "Монако"

Қаерга: "Реал"

Қачон: 2014 йил, ёз

Қанчага: 75 миллион евро

Ярим ҳимоячи - ФИЛИППЕ КОУТИНЬО ("Барселона")

Қаердан: "Ливерпуль"

Қаерга: "Барселона"

Қачон: 2018 йил, қиш

Қанчага: 125 миллион евро

Ҳужумчи - КИЛИАН МБАППЕ (ПСЖ)

Қаердан: "Монако"

Қаерга: ПСЖ

Қачон: 2017 йил, ёз

Қанчага: 135 миллион евро

Ҳужумчи - НЕЙМАР (ПСЖ)

Қаердан: "Барселона"

Қаерга: ПСЖ

Қачон: 2017 йил, ёз

Қанчага: 222 миллион евро

Ҳужумчи - КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ("Ювентус")

Қаердан: "Реал"

Қаерга: "Ювентус"

Қачон: 2018 йил, ёз

Қанчага: 117 миллион евро

Якуний таркиб:

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!