Ўзбек чавандози конкур бўйича Жаҳон кубоги совриндори бўлди
9 сентябрь куни конкур бўйича «FEI World Jumping Challenge» мусобақаси ниҳоясига етди. Ўзбекистонда от спорти бўйича бундай савиядаги мусобақа илк маротаба ўтказилди.
Ҳал қилувчи баҳсларда 10 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Улар орасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам баҳсларга киришганди.
Чавандозларимиз биринчи гитта хатоларсиз иштирок этишди. Иккинчи гитта эса Саидамирхон Турғунбоев ўз чиқишини хатосиз амалга оширди. Абдушукур Собиржонов эса эса бироз омад етишмади ва саккиз жарима очкосини «ишлаб олди».
Икки конкур якунларига кўра биринчи ўринни Исроил спортчиси Стернбах Надав ўзининг «Арагон» лақабли оти билан биргаликда қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса «Рамиро» отида қатнашган аргентиналик Ричард Киеркигардга насиб этди. Бронза медалига эса ўзининг «Амбассадор» лақабли оти билан қатнашган Саидамирхон Турғунбоев эга чиқди.
Фикрлар