Ўзбек клублари тарихидан – “Пахтакор”

“Пахтакор” Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришунига қадар СССР чемпионатида ҳам анча муваффаққиятли иштирок этган. 

paxta retro

1979 йилда эса жамоа аъзолари бортида бўлган самолёт фожеали тарзда авиаҳалокатга учраган. Натижада жамоанинг 17 нафар аъзоси фожеали тарзда ҳалок бўлган. 1979 йилнин 11 август санаси ўзбек футболи тарихига қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Тошкент-Гурев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган TU-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан Днепродзержинкс осмонида тўқнашиб кетди. Фожеа 8 400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақт ўзбек футболининг фахри ҳисобланган “Пахтакор”нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам ҳалок бўлган.

1992 йилда биринчи марта ўтказилган мустақил Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор” “Нефтчи” жамоаси билан биргаликда чемпионликни бўлишиб олган. 1993 йили эса жамоа чемпионликка эриша олмади, лекин мамлакат Кубогига эга чиқди. Кейинги кубок фақатгина 1997 йилда қўлга киритилган. 1998 йилда чемпион бўлган “Пахтакор”га 1999 ва 2000 йилги мавсумлар омадсиз келди. 2001 йили кумуш медал соҳибларига айланган “шерлар”, Ўзбекистон Кубогини учинчи бор ютишга муваффақ бўлишди. 2001 йилдан бошлаб эса жамоа 2008 йилгача ҳар мавсум чемпионликни қўлга киритган.

Жамоа янги ташкил этилган Осиё Чемпионлар лигаси дастлабки икки мавсумида ярим финални забт этди. Кетма-кет олти мавсум давомида “Пахтакор” мамлакат чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқди. Бир йиллик танаффусдан сўнг 2009 йилда Кубок яна қўлга киритилди.

paxtakor win sports1

“Пахтакор” – Ўзбекистондаги энг совриндор жамоа ҳисобланади. “Шерлар” жамоаси умумий ҳисобда 11 марта мамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиқишган. Шунингдек, жамоа 11 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. 6 марта клуб Ўзбекистон вице-чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, Осиё майдонларида ҳам кўп бора муваффақиятли мавсумлар ўтказган.

“Пахтакор” жамоаси эришган ютуқлар:

11 карра Ўзбекистон чемпиони (1992, 1998, 2002-2007, 2012, 2014, 2015);

6 карра Ўзбекистон вице-чемпиони (1993, 2001, 2008-2010, 2018);

11 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1993, 1997, 2000/01, 2001/02, 2004-2007, 2009, 2011);

2 карра Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2002/03, 2004);

Ҳамдўстлик кубоги соҳиби (2007).

Жамоа таркибида тўп сурган машҳур футболчилар: Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Юрий Пшеничников, Владимир Фёдоров, Михаил Ан, Василис Хадзипанагис, Геннадий Денисов, Абдусамат Дўрмонов, Гинтарас Квиткаукас, Хорен Оганесян, Андрей Пятницкий, Андрей Акопянц, Одил Аҳмедов, Павел Бугало, Жафар Ирисметов, Зайниддин Тожиев, Олег Шацких, Гочкули Гочкулиев, Фабио Пинто, Ихеруоме Уче ...

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар: Биродар Абдураимов, Рустам Акрамов, Ханс Верел, Убиражара Вейга да Силва, Сергей Бутенко, Виктор Жалилов, Тачмурод Агамуродов, Валерий Непомняший, Миодраг Радулович, Деян Журжевич.

Манба: ЎзПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!