Ўзбекистон - Ливан учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди
Мазкур учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳридаги "SBUS Super Stadium"да бўлиб ўтади. ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу беллашувни австралиялик ҳакамлар бошқариб боришади.
Бош ҳакам 31 ёшли Шон Эвансдир. Унга қанотларда ҳамюртлари - Натан Макдональд ва Жорж Лакриндислар ёрдамлашади. Тўртинчи ҳакам - Жарред Гиллет.
Маълумот учун, Ўзбекистон - Ливан ўртоқлик ўйини 15 ноябр куни Брисбен вақти билан соат 20:00 да, Тошкент вақти билан эса 15:00 да старт олади.
Фикрлар