Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси юртимизга қайтиб келди

Карима Йўлдошева шогирдлари Гуам, Мальдив ороллари, БАА ва Қирғизистон терма жамоалари билан бир гуруҳда баҳс олиб бориб, барча ўйинларда ғалаба қозонди ҳамма рақиблар дарвозасига жами 34та гол киритишди.
 
Бугун футболчи қизларимиз Бишкек шаҳридан юртимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Ислом Каримов номидаги "Тошкент халқаро аэропорти"да терма жамоамиз аъзоларини ЎФА, ПФЛ мутасаддилари, мухлислар гуруҳи, футболчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Терма жамоамиз футболчилар ва бош мураббий Карима Йўлдошева саралаш давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга, шунингдек, ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтишди. Мана шундай муваффақиятли юришларини келаси мусобақаларда ҳам давом эттиришга ваъда беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!