Ўртоқлик учрашуви. Россия ўз майдонида Эронни мағлубиятга учратди

CHERY AUTO

Навбатдаги ФИФА кунларида айрим жамоалар Жаҳон чемпионати саралашидаги учрашувларини ўтказаётган бўлса, айримлар ўртоқлик беллашувларида иштирок этишмоқда. 
 
Яна бир тўқнашувда Россия терма жамоаси ўз уйида Эронни қабул қилиб, 2:1 ҳисобига мағлубиятга учратди. 
 
Ўйиннинг 28-дақиқасида Дмитрий Дмитриевич Воробьёв ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида эса Хоссейнзаде Амирхоссейн орадаги фарқни йўққа чиқазган ҳолда ҳисобни тенглаштирди. Бундан ташқари, учрашувнинг 70-дақиқасида 20 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобланган Алексей Андреевич Батраков гол уриб, Россияга ғалабани тақдим этди.

Tecno

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!