Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойга етиб борди ва машғулотларга киришди (ФОТО)

Хабаринги бор Суннатилла Абдурасулов Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади. Хитойга жўнаб кетган терма жамоамиз аъзолари 3 сентябрь куни дастлабки машғлуотларни ўтказишди.Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
 
Таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” спорт базасидаги йиғин ниҳоясига етгач, мусобақада иштирок этадиган футболчиларни танлаб олган эди. Хитойнинг Куньмин шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақадаги дастлабки ўйинни терма жамоамиз 4 сентябрь куни Тожикистон U-21 терма жамоасига қарши ўтказади. Эслатиб ўтамиз мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Мьянма ва Хитой давлатларининг U-21 терма жамоалари иштирок этишмоқда.

Хитойга терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан жўнаб кетган:
 
1. Илхомжон Алижонов
2. Абдулла Абдуллаев
3. Хусниддин Алиқулов
4. Умиджон Эргашев
5. Хусниддин Ғофуров
6. Санжар Қодирқулов
7. Абубакр Муйдинов
8. Суҳроб Нуриллоев
9. Ойбек Рустамов
10. Расул Йўлдошев
11. Нурилло Тўхтасинов
12. Умиджон Ҳамроев
13. Ислом Рашидхонов
14. Фаррух Икромов
15. Аброрбек Исмоилов
16. Шерзод Насруллаев
17. Жаҳонгирбек Абдусаломов
18. Худоёрхон Саъдуллаев
19. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев
20. Авазбек Ўлмасалиев

Ушбу халқаро мусобақа терма жамоамиз вакиллари учун навбатдаги Осиё чемпионатининг саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қуйида футболчиларимизнинг Хитойдаги машғулот жараёнларидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.








Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!