Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги раҳбар сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия (МОҚ) қўмитасининг матбуот-анжуманлари ўтказиладиган залида қўмитанинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўйилган  Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги раҳбар сайлаш асосий масала бўлди, бу ҳақида МОҚ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Зарина Абдуллаеванинг номзоди барча томонидан бир овоздан маъқулланди. Зарина Абдуллаева ўзига берилган сўз навбатида ишга киришаётган янги вазифасида ўзбек спорти довруғини кўтариш йўлида бор куч-ғайратини ишга солишга ваъда берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!