Ўзбекистон жамоалари Осиё кубокларида

Мамлакатимиз жамоалари осиё миқёсидаги клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларда 1994 йилдан иштирок эта бошлашган.

1994-2002 йиллар мобайнида осиё чемпионлари кубогида юртимиздан 4 жамоа иштирок этган. Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор”, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари бу турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда 35 учрашув ўтказишган.

Осиё кубок эгалари кубогида эса юртимиздан “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Янгиер” ва “Динамо” жамоалари иштирок этиб, умумий ҳисобда 32 ўйинда майдонга тушишган. 2002 йилдан Осиё чемпионлари лигаси мусобақаларида мамлакатимиздан “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” иштирок этган, бугунгача улар иштирокидаги беллашувлар сони 254 тани ташкил этади. ОФК кубогида 2004 йилдан фаолиятини бошлаган “Нефтчи”, “Насаф” ва “Шўртан” жамоалари умумий ҳисобда 40 ўйин ўтказишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!