Ўзбекистон клублари тарихидан –

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992 йилдан бошлаб жамоа мамлакат Биринчи лигасида иштирок эта бошлаган. 1997 йили эса мусобақа якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллаб, Олий лигага йўлланмани қўлга киритган. Ушбу йилдан бошлаб элитада қатнашиб келмоқда.

metallurg retro

2002 йили жамоа бешинчи ўринни эгаллаган. Бу натижа клуб эришган энг юқори натижа ҳисобланади. Янгича форматда ўтказилган Суперлига-2018 якунларига кўра мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллаган “Металлург”, ўз рекордини такрорлади.

metallurg win2

Клубга асос солинган йилдан бошлаб, клуб номи бир неча марта ўзгарган:

1945-1969 – “Бекобод”

1969-1992 – “Цементчи”

1992-1998 – “Маъданчи”

1998 дан ҳозирги кунгача – “Металлург”

Жамоада тўп сурган машҳур футболчилар: Андрей Микляев, Мурод Алиев, Вячеслав Пономорёв, Олег Беляков, Улуғбек Рўзимов, Александр Мочинов, Сергей Лебедев, Алексей Жданов, Игорь Волков, Сергей Лушчан, Алишер Тўйчиев.

shipilov3

Жамоани бошқарган машҳур мураббийлар: Усмон Асқаралиев, Валерий Лёткин, Рустам Мирсодиқов, Элдор Сакаев, Шамиль Толипов , Андрей Шипилов.

Манба: ЎзПФЛ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)