"Ўзбекистон овози" газетасининг 100 йиллигига бағишлаб шахмат турнири ўтказилди
Ўзбек журналистикасида ўзига хос ўрин эгаллайдиган матбуот воситаларидан бири "Ўзбекистон овози" газетасидир. Бу йил ушбу "отахон" газета ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда. Юбилей муносабати билан таҳририят мутасаддилари журналистлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ташкил қилдилар.
Республикамизнинг турли ОАВдан келган ижод вакиллари швейцарча тизимда ғолиблик учун беллашди. Уларнинг ушбу "жанги"ни эса Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳакамлари баҳолаб бордилар. Кескин ва муросасиз руҳда кечган беллашув якунида икки иштирокчи 6 очко билан қўшҳокимлик қилди. Бироқ қўшимча кўрсаткичлар эвазига "Муштум" журналининг бош муҳаррири Носиржон Тошматов якунда 1-ўринни қўлга киритди. 2- ва 3- ўринлар таниқли журналистларимиз Шоҳайдар Мирҳабибов ҳамда Рашид Галиевга насиб этди.
P.S. Тез орада ушбу мусобақа ҳақида ҳикоя қилувчи фотолавҳалар сайтимизда пайдо бўлади.
Фикрлар