Ўзбекистон терма жамоаси «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси ғолиблигини қўлга киритди

“Миллий” стадионида бугун сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дастлаб Афғонистон терма жамоаси Тожикистонга қарши баҳс олиб бориб, 5та тўп фарқи билан имкониятни бой берган бўлса, сўнгра куннинг иккинчи ўйинида Эрон терма жамоаси Қирғизистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинлардан сўнг стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этиб, мусобақа давомида ўзини кўрсата олган футболчи ва турнир ғолибларини тақдирлади.

Унга кўра, Тожикистон терма жамоаси «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бронза медалларига сазовор бўлди. Эрон терма жамоаси қизлари эса кумуш медалларга эга чиқишди. Мусобақа бош соврини эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига насиб этди.

Шунингдек, МОФА махсус соврини Афғонистон терма жамоасига берилди. Мухлислар соврини Қирғизистон терма жамоаси қизларига насиб этди. Fair Play мукофоти Тожикистон терма жамоасига тақдим этилди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Қудратова мусобақа тўпурари бўлди. Терма жамоамиз етакчиларидан бири Людмила Карачик эса мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.  

3473bd4718bad362f45b30dc5ba4e5347ed1f486

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!