Ўзбекистон учун энг эсда қоларли бўлган Осиё Кубоги-2011

Бугун ўн олтинчи Осиё Кубоги старт олди. Шу пайтга қадар ўтказилган қитъа биринчиликларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси олти бор иштирок этган.

Вакилларимиз 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган чемпионатдан бошлаб ҳозиргача мунтазам тарзда қатнашишмоқда.

XV ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. 2011 ЙИЛ

Ўзбекистон терма жамоаси учун саралаш босқичи жуда ҳам осон кечди десак ҳам бўлади. Чунки фақатгина 4 учрашувда майдонга тушишимиз керак эди. Айтиб ўтиш жоизки, биринчи ва иккинчи беллашув ўртасида 9,5 ой, учинчи ва тўртинчи учрашувнинг фарқи эса 3,5 ойни ташкил қилганди.

Бунга сабаб "С" гуруҳида фақатгина 3 терма жамоа куч синашиб, улардан иккитаси ОЧга йўлланмани қўлга киритиш имкониятига эга эди.

Турнир бошида терма жамоамизни Миржалол Қосимов бошқарган бўлса, 2010 йилдан то мусобақа якунигача Вадим Абрамов устозлик қилди.

Тан олиш лозим, биз араб давлатлари майдонларидаги учрашувларда камдан-кам ғалаба қозонамиз, бироқ ...

28.01.2009. БАА - Ўзбекистон 0:1

Гол: Фарход Тожиев 30

14.11.2009. Ўзбекистон - Малайзия 3:1

Голлар: Сервер Жепаров 46, Александр Гейнрих 57, 65

18.11.2009. Малайзия - Ўзбекистон 1:3

Голлар: Анвар Ғофуров 33, Баҳодир Насимов 59, Тимур Кападзе 74

3.03.2010. Ўзбекистон - БАА 0:1

Осиё чемпионати очилиш учрашувида Дохада мезбонлар Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашди. "Халифа" стадионида 40 мингдан зиёд мухлис беллашувни бевосита кўриш имкониятига эга бўлганди.

Ўйинда 35 метр узоқдан Одил Аҳмедов рақиб дарвозасини жуда ажойиб тарзда ишғол этди. Шундан сўнг майдон эгалари ҳимоя чизиғининг бир нечта хатоларидан кейин Сервер Жепаров жарима майдончаси яқинидан зарба бериб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келганди.

Гуруҳ босқичи:

7.01.2011. Қатар - Ўзбекистон 0:2

Голлар: Одил Аҳмедов 59, Сервер Жепаров 77

12.01.2011. Ўзбекистон - Кувайт 2:1

Голлар: Максим Шацких 41, Сервер Жепаров 65

16.01.2011. Хитой - Ўзбекистон 2:2

Голлар: Одил Аҳмедов 30, Александр Гейнрих 46

Вакилларимиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди ва кучсиз Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Таъкидлаш жоизки, рақибимиз ўз гуруҳида Сурия ҳамда Саудия Арабистонини доғда қолдирганди.

2-рақамда тўп тепган Улуғбек Бақоев чорак финалда рақиб дарвозасини икки марта ишғол этишга эришди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ОК-2011да биринчи маротаба ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

21.01.2011: 1/4 финал

Ўзбекистон - Иордания 2:1

Голлар: Улуғбек Бақоев 47, 49

Аммо бизнинг хурсандчилигимиз кўпга чўзилмади.

25.01.2011: 1/2 финал

Ўзбекистон - Австралия 0:6

Кетма-кет хатолар, дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юборганимиз бундай шармандали натижани олиб келди десак адашмаган бўламиз. Тўп назорати бизда бўлганига қарамай, футболчилар қарши хужумларга дош бера олишмади.

28.01.2011: Ўчинчи ўрин учун баҳс

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:3

Голлар: Александр Гейнрих пенальти 45, 53

Биринчи бўлимда Австралияга қарши учрашувдаги каби кетма-кет хатолар дарвозамизга 3 та тўп киритилишига сабабдир. Бироқ биринчи тайм якунида Гейнрихнинг ажойиб зарбаси бизга умид берди. Аммо танаффусдан сўнг омад биз томонда эмасди. Александр эса ўз ўйин услуби билан рақибларни ҳайратга солди. ОК-2011 якунланганидан сўнг у фаолиятини ФК «Сувон Самсунг»да 2011 йил футбол мавсуми оҳиригача ўтказди.

Ярим финал йўлланмаси ҳамда Осиё Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганимиз бизнинг энг катта ютуғимиз бўлиб қолмоқда.

2011 йил японияликлар Осиё чемпионлигини кўлга киритишди. Финал учрашувда Австралияни 1:0 ҳисоби билан таслим этиб, тўртинчи маротаба қитъада тенгсизликларини исботлашди.

Маълумот учун, ушбу беллашувда ҳамюртимиз Равшан Эрматов бош ҳакам вазифасини ўтаб берган.

Энг яхши ўйинчи - Кейсуке Хонда (Япония).

Энг яхши тўпурар – Ку Чжа Чхол (Жанубий Корея) – 5 гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 11:02
Биз араб давлатларни иккинчи таркиб билан мехмонда хам ютишимиз керак аслида
Aza Arvelazde
06/01/2019 21:19
Qoʻshilaman