Ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBA президенти! Сайловдан кейинги хурсандчилик (видео)

  • 3 ноябрь, 2018, 19:34
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, 2-3 ноябр кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида AIBA (халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси)нинг навбатдаги конгресси якунига етди.

Унда кун тартибининг асосий масала ташкилотга янги перзидент сайлаш бўлди, десак муболаға бўлмайди. Унда иккита номзод ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов ва қозоғистонлик Серик Конакбаев кураш олиб борди. Сайлов якунларига кўра, кўпчилик делегатлар Ғофур Раҳимовга овоз беришди ва у AIBA президенти этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Ғофур Раҳимов жорий йил январ ойидан бери ушбу ташкилотда президентлик лавозимини вақтинчалик бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!