Ўзбекистонлик мухлислар ҳам японлардан ўрнак олишни бошлашди-ми? (ФОТО)

Хабарингиз бор кеча Осиё кубоги гуруҳ босқич 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни Шаржа шаҳридаги “Sharjah Stadium”га кўп сонли ўзбекистонлик ишқибозлар ташриф буюришди ва терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришди. Эътиборлиси, шу куни стадионга келган ўзбекистонлик мухлислар ўйин якунлангач ўзлари ўтирган секторни чиқиндилардан тозалаб, покиза ҳолатга келтиришди.

11_2

Эслатиб ўтамиз, бундай ишни ЖЧ-2018да япониялик мухлислар бошлаб беришган эди. Умид қиламизки юртошларимиз ҳам энди бундан буён ҳар доим ўзларини мана шундай тутган ҳолда, бошқаларнинг ўзбекистонликларга бўлган ҳурматини янада ошишига ҳисса қўшишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
10/01/2019 21:16
Яхши традициялардан урнак олса, бу емон эмас. Умуман олганда японлардан куп урнак олса булади.