Ўзини қайта кашф қилган Фабрегас – у ҳамон муҳим футболчи!

Испаниялик ярим ҳимоячи «Стэмфорд Бридж»га келганидан кейин мана учинчи марта ўз ўйинини ўзгартиришига тўғри келди. Аммо у янги чақириқларни бошқалардан кўра муваффақиятлироқ амалга оширмоқда. Қуйида «Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ вакили қандай қилиб Маурисио Сарри тактикасидан ҳам ўрин олгани ҳақида боради.

Янги мавсум арафасида кўпчилик Сеск Фабрегаснинг энг яхши даври ортда қолгани ҳақида бонг урди. У италиялик мураббий қўли остида ўйнаб кета олмаслигини башорат қилишди.

Аммо испаниялик футболчи барча танқидчиларга муносиб жавоб қайтарди ва ўзини қайта кашф қилди.

Фабрегасни 2014-йилда Моуриньонинг сайъи-ҳаракатлари билан Лондонга қайтариб олиб келишганди. Португалиялик мураббийнинг 4-2-3-1 ўйин тактикасида 30 миллионлик футболчи анча чуқурроқ ўйнайдиган бўлиб борди.

Ўтган мавсумда эса 31 ёшли футболчи Конте қўли остида рақибни кутиб олувчи ярим ҳимоячи вазифасида ўйнади. У аввалроқ бу вазифани Неманья Матич билан аъло даражада бажарарди. Сербиялик футболчи «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборилгач унинг ўрнига олиб келинган Тьемуэ Бакойоко бу вазифани бажаришда анча қийналди.

Бир йил олдин Конте қўли остида Фабрегас ҳам қийналаётганди. У ҳатто клуб тарбияланувчилари билан ўйнашга ҳам улгурди. Бироқ тиниб-тинчимас Фабрегас ўзини қайта кўрсатишга ўзида куч топа олди ва Бакойокодан ҳам кучлироқ эканлигини исботлашга эришди. У якунда асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Мавсум якунида Жаҳон чемпиони «Челси» сафида барча учрашувларда 49 учрашувда иштирок этди. Унинг ўйинни ўқий олиш ва пас узатиш қобилияти Нголо Кантенинг качиликларини муносиб тарзда тўлдирди.

Ёзда эса Фабрегас учун яна янги синов бошланди. Жамоа бошқарувига келган Сарри ўзи билан «Наполи» етакчиси Жоржиньони олиб келди.

Италия термаси вакили Сарри жамоасининг асосий устуни вазифасини бажариб келган. Унинг келиши Саррининг «Стэмфорд Бридж»да қиладиган ишини осонлаштириши ва тезроқ мослашишига ёрдам бериши назарда тутилганди.

Афтидан Фабрегасга «Челси»нинг янги кўринишида жой топилмаслиги аниқ эди. Шунга қарамай, у ўйинини яна жамоа манфаатларига мослаштирди. У ўзининг ажойиб техникаси ва тўп билан яхши муомала қилиши (бу унга «Барселона»дан мерос) Жоржиньодан ҳам яхшироқ вариант эканлигини исботлашга муваффақ бўлди.

Фабрегас ўзини плеймейкерлик вазифасида ҳам синаб кўрганида анча омадли чиққанди. Ҳужумга яқин жойда Пеп Гвардиола ва Висенте Дел Боскенинг «Барселона» ва Испаниясида ўйнаб кўрганди. У маълум вақт «алдамчи тўққизлик» позициясида ўзини яхши томондан кўрсата олганди.

У энди 31 ёшида ўзининг позициясини ўзгартиришнинг уддасидан чиқмоқда. Саррининг келиши «Арсенал» собиқ етакчисини янада илҳомлантирди, чоғи. У буни қобилияти туфайлимас, футболга бўлган муносабати сабаб қилмоқда.

«Очиғини айтганда, тўпга 100 марта тегиниш Сарри учун жуда муҳим вазифа. Мен ундан кўп нарса ўрганяпман ва бундан завқ оляпман. Саррининг футболни кўриши балки келажакникидир, агарда мураббий бўлсам, мен ҳам худди у қилаётгандек бажарсам керак. Мен ёқтирадиган ва тасаввур қиладиган футбол» – дейди Фабрегас.

Бироқ у ҳали Матео Ковачич, Нголо Канте ва Росс Барклига муносиб рақобат кўрсатишга қодирлигини исботламоқда. У ярим ҳимоянинг ўнг ёки чап қанотида ҳамон юқори спорт формасини кўрсатиши мумкин.

У «Барселона»даги тики-така санъатини чуқур эгаллаганини ўтган мавсумда намойиш қилди. У Европанинг кучли бешлик чемпионатлари ичида энг кўп голли узатмаларни амалга оширган Топ-4 ликдан ўрин эгаллади.

Саррига кўра, у супер пас узатиш қобилияти билан Жоржиньодан ҳам мукаммалроқ плеймейкер вазифасини бажара олади.

«Сеск ўзининг жисмоний ҳолатини янада кучайтириши керак, аммо фикримча у бу позиция учун энг яхши танлов бўлади» – дейди «кўклар» бош мураббийи.

У аввал ҳам икки бора майдондаги позициясини ўзгартирган эди. У янги мураббий қўли остида ҳам бу ишни аъло даражада уддалай олишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!