ПФЛ айрим оммавий ахборот воситаларига миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзи томонидан ташкил этилаётган мусобақаларни ёритишда фаол иштирок этаётган айрим оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эътиборлиси, ушбу ОАВлар орасида sports.uz сайтининг ҳам борлиги бу ерда фаолият олиб бораётган барча ижодий ходимларни бирдек қувонтирди. 

"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча турдаги нашрларнинг иш фаолиятини қадрлайди ва уларнинг ўзбек футболи ривожи йўлидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Жумладан, sports.uz, stadion.uz, uff.uz, daryo.uz, kun.uz сайтлари, UzReport TV ва Sport TV телеканаллари, “Интерфутбол”, “Футбол Экспресс” газеталари, Turon 24 ахборот агентлиги ва бошқа кўплаб нашрлар футбол мухлисларига холис маълумот етказишда давом этишмоқда. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз ва миллий футболимиз ривожи йўлида ўз танлаган йўлидан оғишмай, ишқибозларимизни асосли ва фойдали репортаж ва мақолалар билан хушнуд этиб боришлари тарафдори эканлигимизни маълум қиламиз", - дейилади ПФЛ чоп этган хабарда.

Sports.uz сайти келажакда ҳам ПФЛ билан ҳамкорликда фаолият юритишда ва чемпионат ўйинларини кенг ёритиб боришда жонбозлик кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!